Луис Энрике яна терма жамоада ишлаши мумкин
Луис Энрике Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин.
Бразилия футбол конфедерацияси (БФК) миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида Луис Энрикени танлади, деб хабар беради "Sport.es".
Хосеп Гвардиола, Жозе Моуриньо ёки Карло Анчелотти билан вариантларни амалга ошириш ўхшамайдигандек кўринмоқда.
"Пентакампеонлар"нинг аввалги бош мураббийи Тите 2022 йилги жаҳон чемпионатининг чорак финалида мағлубиятга учрагандан сўнг мураббийлик постини тарк этганди.
Луис Энрике эса Испания терма жамоаси билан Қатарда бундан ҳам ёмонроқ ҳаракат қилди. "Қизил фурия" 1/8 финалида қоқилганди. Бироқ бунгача у Испания билан "Евро-2020" ярим финали ва 2020/2021 йилги мавсум Миллатлар лигаси финалигача борганди.
Бразилия конфедерацияси, шунингдек, Энрикенинг "Барселона"даги тажрибаси (2 та лига чемпионлиги, 2015 йилги Чемпионлар лигаси кубоги) ва унинг ёшларга ишониш қобилиятини ҳам ҳисобга олади, бу эса термада авлодлар алмашинувига имкон беради.
Фикрлар