Луис Мигел Кезада: Тошкентда "Пахтакор"дан очко олиш осон эмас. Лекин биз буни уддаладик
Суперлига 8-турида "Сурхон" Тошкентда "Пахтакор" билан куч синашди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувдан сўнг термизликлар легионери Луис Мигел Кезада "Сурхон" клуби матбуот хизматига кичик интервью берди.
- Қийин ўйин ўтказдик. "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Тошкентда улардан очко олиш осон эмас. Лекин биз буни уддаладик ва бир очко қўлга киритдик. Биринчи бўлимда концентрацияни йўқотмаслигимиз керак эди. Иккинчи таймда охиригача курашдик.
Рақиб ўйинни яхши ташкил қилади. Таркибида вазиятларни ҳал қилиб кетадиган футболчилар бор. Жароҳатдан тикланиш жараёни кетмоқда. Ўйлайманки, бир ҳафталарда тўлиқ спорт формамга кириб оламан, - деди испаниялик ярим ҳимоячи.
Фикрлар