Лука Модрич коронавирус ҳақида

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич айни пайтда коронавирус туфайли чемпионатлар тўхтатилгани ва бу одамларни қўрқитаётгани борасида гапирди. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар берди.

- Коронавирус туфайли чемпионатлар тўхтатилди. Бу жуда ёмон. Ундан ҳам ёмони ушбу вирус ҳаёт учун хавфли. Шу боис одамлар қўрқувга тушди. Аммо вирус тез орада бартараф этилиши ва одамлар ўзларини эҳтиёт қилишларини сўраб қолардим, - деди Модрич.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!