Лука Модрич: Россия бизни ҳайрон қолдирди

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич кеча ЖЧ-2018нинг чорак финалида Россия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Россиядан ҳимоявий ўйин кутган эдик, аммо ундан бўлмаганидан ажабландик. Россия яхши ўйин кўрсатди, айниқса биринчи бўлимда. Улар бизни ҳайрон қолдиришди. Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик ва ўйин ташкил эта олмадик. Шу боис таваккал қилмасдан асосан узоқ паслар билан ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса вазиятни ўнглаб олдик. Қўшимча бўлимларда эса хатто олдинга ҳам чиқиб олдик. Аммо биз вазиятни пенальтилар сериясигача олиб боришни режалаштирмаган эдик”, - дейди Модрич.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар