Лука Модрич Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Хорватия футболи афсонаси Лука Модрич миллий терма жамоадаги фаолиятини расман якунлади.
Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. У Португалияга қарши 1/16 финал баҳсидан кейин Криштиану Роналду ва Лука Модричнинг суратларини эълон қилиб, қуйидагича ёзди:
"Криштиану Роналду ўйиндан кейин дарҳол Лука Модрич олдига бориб, уни қучоқлаб табриклади ва ҳурматини изҳор қилди. Бу Модричнинг Хорватия терма жамоасидаги сўнгги ўйини эди. Икки футбол афсонаси. Ҳурмат".
39 ёшли Модрич 2006 йилда миллий жамоада дебют қилган ва Хорватия тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. У терма жамоа сафида 200 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол ва 29 та ассист қайд этди.

Фикрлар