Лукаку бир кун келиб “Челси”ни барбод қилади

“Ливерпуль”нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер “Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни вақти секинлаштирилган бомбага ўхшатди.

Бу мутахассиснинг фикрича, бельгиялик ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган даврдан бери ҳеч қанча ўзгармаган ва бир келиб, “Челси” бош мураббийи Томас Тухель жамоаси Лукакусиз кучлироқ эканини тушуниб етади.

- “Челси” Лукакуни харид қилганида ҳамма унинг “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган даврдан бери ўзгарганига ишонган эди. “Стэмфорд Бриж”га қайганига олти ой бўлганида буларнинг бари ёлғон таассурот экани аниқ бўлди.

Ромелу Лукаку “Интер”да Антонио Конте қўл остида икки мавсум ўйнаб,тактик ўйин усулларини ўзлаштиргани ҳақидаги фикрлар ҳам ўзини оқламади. Томас Тухель “Манчестер Юнайтед” мажбуран “Интер”га сотиб юборган ҳужумчи билан ишлашга мажбур.

Лукаку “Челси” учун вақти секинлаштирилган бомба. Ўйинчиларнинг бир-бирига бўлган сабр тоқати тугаган куни у портлайди, - деди Жейми Каррагер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!