Лукаку: Мен Левандовски ва Роналдунинг даражасида эмасман
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўзини Роберт Левандовски ва Криштиану Роналдулар билан таққослаш нотўғри эканлигини айтиб ўтди.

“Тўғриси, мен ҳам уларнинг даражасида ўйнагим келади. Аммо мен аввал ўзимни ЕЧЛда кўрсатмоқчиман. Ҳозир мен улардан анча кучсизман. Бироқ келажакда уларга тенглашиш учун ҳаракат қилмоқдаман. Асосийси – жамоам ғалабаси ва мен МЮга совринларни қўлга киритишда ёрдам бермоқчиман”, – деб айтиб ўтди Лукаку.