Лукаку: Неймар актёр эмас, унга қарши ўйнашдан фахрланаман
Ads

Бельгия терма жамоаси форварди Ромелу Лукаку Неймарга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“У актёр эмас, шунчаки унга қарши ўйнайдиган футболчилар уни қоида бўйича тўхтатиб қолишга қийналишади. Неймар эртага ўз жамоасининг энг зўр футболчиси бўлади деб ўйлайман. Мен унга қарши иккинчи марта ўйнайман ва бундан фахрланаман”, - дейди Лукаку.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия – Бельгия учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.