Лукаку ва Вернерга бошпана берадиган клуб топилди

“Челси”да иши юришмаётган икки ҳужумчи – Ромелу Лукаку ва Тимо Вернер ёзги трансферлар вақтида “Барселона”га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, каталонияликлар Эрлинг Холандни қўлга киритиши тобора мураккаблашиб бормоқда. Хави эса, ўз жамоасида худди Лионель Месси каби кўп гол ура оладиган ҳужумчи бўлишини истаяпти.

Шу боис, “Барселона” мутасаддилари “Челси” ўйин услубига мослаша олмаётган Лукаку ва Вернерга кўз тикмоқда. Қолаверса, “Челси” атрофида юзага келган вазият оқибатида бир неча футболчи “аристократлар” сафини тарк этиш ҳаракатига тушган.

Вернер жорий мавсумда барча турнирларда 26 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига еттита гол ва тўртта ассист ёздирган бўлса, Лукаку 31 маротаба майдонга тушиб, 11 та тўп киритди ва бир жуфт голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!