Лукаку ёшликдаги кумири ҳақида гапирди

Италиянинг "Интер" клуби ва Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку ёшликда кимнинг ўйинларига ҳавас қилганлигини айтиб ўтди.

"Адриано. Агар, биз иккимиз бирга тўп сурганимизда ҳар мавсум умумий 70 та гол киритган бўлар эдик", - деди иқтидорли ҳужумчи.

Маълумот учун, Адриано 2001-2002 ва 2004-2009 йиллар давомида "нерадзуррилар" сафида жами 177 баҳсда майдонга тушган ва 74 та гол киритиб, 27  та голли узатмани амалга оширганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!