Лукакудан воз кечмасак бўлмайди!

“Челси” раҳбарияти Томас Тухель тактикаси мослаша олмаётган Ромелу Лукакудан воз кечишга қарор қилди.

“Аристократлар” ёзда “Лиллья” ҳужумчиси Жонатан Дэвидни трансфер қилмоқчи ва унга жой очиш учун жамоадан кетиш пайида юрган бельгиялик форвардни сотиб юборади. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатди.

Жонатан Дэвид сермаҳсул ўйини билан қатор гранд клублар эътиборини ўзига қаратмоқда. Канадалик ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди.

“Лилль” 2020 йилнинг ёзида 22 ёшли ҳужумчини олиш учун Бельгиянинг “ Гент” клубига 27 миллион евро тўлаган эди. Бугунги кунда истеъдодли тўпурарнинг трансфер суммаси 50 миллион еврога етган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!