Лукас Моура: Нима ҳис қилаётганимни тушунтира олмаяпман

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Моура ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасида "Аякс"га қарши учрашув натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Тан олиш лозим, нима ҳис қилаётганимни тушунтира олмаяпман. Мен бахтиёрман ва албатта, жамоадошларим билан фахрланаман.

Бундай натижа бўлишига ишонардик ва бу борада бор кучимиз билан майдонда ҳаракат қилдик, биз бир оиламиз. 

Шуни айтишим лозимки, хозирги дақиқалар хаётим ва фаолиятимдаги энг зўр лаҳзалардир, - дея Моуранинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий веб-сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!