Лушчан:
Ads

Бугун Суперлиганинг 13-турида ўрин олган “Нефтчи”-“Сўғдиёна” баҳси бўлиб ўтди. Унда “Сўғдиёна” жамоаси 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг жиззахликлар устози Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" расмий сайти хабар бермоқда.

"Рақибларни бугунги ўйинда омади келмади дея олмайман. Улар жуда яхши ўйин курсатишди ва яхши шаклланган жамоа эканлигини исботлашди. Улар бугун вазиятлардан фойдалана олмади холос.

Бугунги ўйинда “Нефтчи” ўз ўйида ўйнаётганини ҳисобга олиб,  шунга яраша тайёргарлик кўрдик. “Сўғдиёна” ва “Нефтчи”  деярли бир хил вазиятда. Бугун рақиблар 3 очко учун курашишини билар эдик аммо ўйин 6 очколик эди. Учрашув бошида стандарт вазиятган гол кирита олдик ва муҳими бугун очко билан қайтмоқдамиз. Ўйиндан қониқдим", - деб айтиб ўтди Сергей Лушчан.