Лёв Нойернинг мундиалда иштирок этишига ишонмоқда
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланган Мануэль Нойернинг ЖЧ-2018 бошлангунига қадар соғайиб сафга қайтиши ва Германияга ёрдам беришига умид боғламоқда.
“Нойер деярли 90 фоизга соғайиб бўлди. Тез орада у яна энг юқори даражадаги машғулотларни бошлайди. Ишонаманки, у албатта жаҳон чемпионатига боради. У шунингдек мавсум сўнггига қадар “Бавария” сафида майдонга тушишга ҳам улгуради”, - дейди Лёв.
Эслатиб ўтамиз, оёғини синдириб олган 31 ёшли посбон ўтган йилнинг сентябридан буён даволаниб келмоқда.
Фикрлар