Льюис Хэмилтонга Японияда ҳам ета олишмади

Япониянинг Сузука трассасида “Формула-1” мусобақаси бўйича Гран-при баҳсларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи пойгасида “Мерседес” жамоаси аъзоси Льюис Хэмилтон 53 айланани биринчилардан бўлиб босиб ўтди. 

Унинг жамоадоши Валттери Боттас эса маррага +12,919 сония кеч келди ва иккинчи бўлди. “Ред Булл” жамоаси пойгачиси Макс Ферстаппен  кучли учликни якунлаб берди.

Ушбу Гран-придан сўнг Льюис 331 очко билан шаҳсий ҳисобда ҳам карвонбошилик қилмоқда.  Себастьян Феттель 264 очко билан иккинчи,  Валттери Боттас эса 207 очко билан учинчи поғонадан ўрин олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!