Мадияр Саидраҳимов: Мақсадим - терма жамоада биринчи рақамли боксчи бўлиш
"Универсал" спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
-91 кг вазнли Мадияр Саидраҳимов кеча мусобақадаги илк жангини ўтказиб кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Шундан сўнг Мадияр дастлабки юриши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Узоқ муддат жанг амалиётисиз қолганим учун ҳозир бироз қийналдим. Келгуси баҳсларда яна ҳам яхшироқ жанг ўтказишга ҳаракат қиламан. Бизнинг вазнимизда асосий фаворит Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган Санжар Турсунов, деб ҳисоблайман. Лекин мен ҳам чемпионлик учун курашаман. Агар финалга Турсунов иккаламиз етиб борсак, уни енгиш учун бор кучимни ишга соламан. Санжар Турсунов билан аввал расмий мусобақаларда дуч келмаганмиз. Мақсадим - финалда ғолиб бўлиб, вазнимда мамлакатдаги биринчи рақамли боксчига айланиш", - деди Мадияр.
Фикрлар