Мадиёр Саидраҳимов Санжар Турсунов устидан қийин ғалабани қўлга киритди (ФОТО)
Тошкентда ҳаваскор бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Қизиқарли кечган мусобақанинг -91 килограмм вазн тоифаси финалида Мадиёр Саидраҳимов ва Санжар Турсунов ўзаро жанг қилди. Тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг қарор қабул қилиши бироз вақтни олди ва якунда Саидраҳимов чемпион номига сазовор бўлди.
Финалнинг энг ёрқин лаҳзаларидан олинган суратларни томоша қилиш имконига эгасиз!
Фикрлар