
Мадрид клуби "Ювентус" ҳужумчиси бўйича таклиф тайёрламоқда
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Ювентус" ҳужумчиси Николас Гонсалес трансфери бўйича илк расмий таклифни тайёрламоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, аргентиналик футболчи трансферга тайёр - бунга Турин клуби бош мураббийи Игор Тудор билан ўзаро тушуниш йўқлиги сабаб бўлиши мумкин. Қайд этилишича, "Ювентус" футболчини 30 млн еврога баҳоламоқда ва уни сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
Ўтган мавсумда 27 ёшли футболчи барча мусобақаларда 38та ўйин ўтказиб, бешта гол ва тўртта ассист қайд этди. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, Гонсалеснинг нархи 24 млн еврони ташкил қилади.
Фикрлар