Мадридликлар бу футболчи учун энг қиммат юлдузини беради
Diario Gol нашрининг хабар беришича “Атлетико” раҳбарияти “Челси” футболчиси Мейсон Маунтнинг трансферига жиддий қизиқиб қолган.
Англиялик ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун мадридликлар ўзининг энг қимматга олинган футболчиси Жоау Феликсни Лондонга жўнатишга ва унга маълум миқдорда пул ҳам қўшиб беришга тайёр.
“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне Мейсон Маунтни олиб келиб, унинг атрофида жанговар таркибни шакллаштирмоқчи. Аргентиналик мутахассис режасига кўра, бу жамоа яқин келажакда “Реал” ва “Барселона” етакчилигига барҳам бериши керак.
Мадридликлар “Челси” 22 ёшли футболчисини ўз сафида олиб қолишга ҳаракат қилаётанини билади. Бироқ улар трансферга Жоау Феликснинг қўшилиши вазиятни “матрасчилар” фойдасига ўзгартиришига ишонмоқда.
“Атлетико” 2019 йилда португалиялик ҳужумчи учун 120 миллион евро тўлаган эди. Шундан бери Феликс мадридликлар сафида 87 та учрашувда қатнашиб, 20 та гол урди ва 11 та голли пас оширди.
Фикрлар