Мадридликларнинг уч футболчиси Саудияга отланди

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне шогирдлари орасида Саудия Арабистони клубларига ўтмоқчи бўлганлар борлигини маълум қилди.

- Трансферлар ҳеч қачон осон бўлмайди. Чунки бу бир кишига боғлиқ бўлмаган мураккаб жараён. Кимдир кетадиган бўлса, мураббий ҳеч қачон хотиржам қараб туролмайди.

Қишки трансферлар вақтидаги ҳаракатлар ёздагичалик кўп бўлмайди.

Жамоамизнинг уч нафар футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кетиши мумкин. Айрим футболчилар кўпроқ ўйнашни хоҳлайди ва айнан мана шу сабаб билан бошқа жамоаларга ўтиб кетишади. Ҳозир жамоада рақобат жуда кучли ва ҳеч кимнинг жойи кафолатланмаган.

Рақобат – уни  тўғри қабул қиладиганлар учун чиқарилган, - деди Диего Симеоне.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Yunusov Bahrom
09/01/2024 09:26
Kimligini aytta nomard
&
09/01/2024 12:38
Узи хам билмайди .билганда айтарди