Мағлубиятга учраган

Ҳозиргина Россия кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Спартак" - "Ростов" учрашуви ўтказилди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинда Йордан Ларссон дублга эришиб, жамоасини кейинги босқич сари етаклади. Ростовликлар эса баҳс охирида ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг голлик паси эвазига битта гол уришди. Аммо бу мағлубиятдан қутилиб қолиш учун етарли бўлмади. Шу тариқа, «Спатрак» чорак финалга йўл олди.

Россия кубоги. 1/8 финал

«СПАРТАК» — «РОСТОВ» 2:1

Голлар: Йордан Ларссон (43, 59) — Долгов (86).

"Спартак": Максименко, Айртон (Рассказов, 87), Кутепов, Джикия, Жиго, Бакаев, Зобнин (Мельгарехо, 74), Умяров, Крал, Понсе (Шюррле, 77), Ларссон.

"Ростов": Песьяков, Вилюш (Долгов, 75), Ведерников, Чистяков, Хаджикадунич, Зайнутдинов, Попов (Байрамян, 67), Саплинов, Глебов, Логашов, Сигурдарсон (Шомуродов, 71).

Огоҳлантиришлар: Понсе (28), Айртон (45), Зайнутдинов (53), Джикия (73).