Магомед Ибрагимов туркиялик рақибига имкониятни бой берди

"Токио-2020" дастуридан ўрин олган эркин кураш баҳсларининг саралаш босқичида -97 кг вазнда ўз юришини бошлаган вакилимиз Магомед Ибрагимов туркиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. 

Магомед Ибрагимов 1/8 финалда туркиялик Сулейман Қараденизга қарши баҳс юритди ва ушбу беллашув 3:3 ҳисобида тугади. Сўнги баллни туркиялик спортчи қўлга киритгани туфайли ҳам Қарадениз ғалаба қозонди. 

Энди туркиялик спортчи финалга чиқа олса, Ибрагимовда бронза медали учун ўтиш баҳсларида иштирок этиш имконияти пайдо бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
06/08/2021 09:43
Адолатсиз кураш бахс 3:3 бўлди. Охрги очкони туркиялик олди бахс 3:3 бўлди ғалаба туркка берилди. Бунақа курашлардан кўра ўзимизни ўзбек кураши минг бор яхши. Мен курашимизни олимпиядага қўйдириш керак деб ҳисоблайман. Ишонинг бизни кураш дзюдодан яҳши ва чиройли. Ҳеч қандай оғритиш, қиенаш усуллари йўқ. Фақат оммалаштириб олимпиядага қўйиш керак ҳолос. Чунки арзийди КУРАШ. Осиё ўйинларига қўйилди энди навбат олимпиядага. Оғир бўлса ҳам, машаққатли бўлса ҳам эришиш керак бунга. Олимпиядага киритиш шарт.