Магуайр "калла қўйди"

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр Роналду ва МЮ футболчиларининг маоши пасайиши тўғрисида қўйилган постга "лайк" босди. 

МЮ раҳбарияти жамоа ЕЧЛга чиқа олмагани учун футболчиларнинг маошини 25 фоизгача камайтирганди. Хабарда Роналду бундан норози бўлаётгани борасида гап кетган. 

Айни вақтда португалиялик юлдузнинг маоши ҳафтасига 480дан 360 фунт стерлингга қадар пасайган. 

"BBC" нашри берган маълумотга кўра, Харри Магуайр ушбу хабарга "лайк" босган, аммо бироздан сўнг ўз "лайк"ини қайтариб олган. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!