Магуайрга АПЛнинг яна бир клубидан таклиф бор
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр ушбу ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Унга бир қатор клублардан таклифлар бўлди. "Вест Хэм" футболчига қизиқиш билдирди, лекин "қизил иблислар" билан келиша олмади.
инсайдер Экрем Конур хабар беришича, Магуайрни "Эвертон" ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Клуб айни пайтда битта ҳимоячи изламоқда ва вариантлар орасида инглиз футболчиси ҳам бор.
Миш-мишларга кўра, "Манчестер Юнайтед" Магуайр учун 40 миллион фунт истамоқда. Клуб "болғачилар"нинг 20 миллион фунтлик таклифини рад қилган.
Фикрлар