Маҳмуд Муродов неча кунлик карантинга олинди?
31 октябрь куни Маҳмуд Муродов "UFC Vegas 12" турнирида океанорти вакили Кевин Холланд билан жанг қилиши лозим эди. Бироқ ҳамюртимиз ва унинг польшалик мураббийида коронавирус аниқланганлиги сабабли, мазкур жанг қолдирилди. Бу борада хабар бериб ҳам ўтган эдик.
Биз ушбу воқелик муносабати билан Маҳмуд Муродовнинг Тошкентдаги машғулотларига яқиндан ёрдам берувчи "Легион" клуби мураббийи Жасур Алижонов билан боғландик.
" Афсуски, шундай ҳолат юзага келиб, жанг қолдирилишига сабаб бўлди. Ваҳоланки, Маҳмуд ўзини яхши хис қилмоқда. Энди, 10 кунлик карантинда бўлади. Шундан сўнг, кейинги режаларга ойдинлик киритилади, деган фикрдаман. Шу ўринда, унга соғлик ва саломатлик тилаб қоламан",- деди Алижонов.
Фикрлар