Маҳмуд Муродов қачон октагонга қайтади? Бу борада спортчининг ўзи маълум қилди

  • 12 ноябрь, 2020, 18:04
  • 0
  • MMA

UFC промоушенидаги биринчи ҳамюртимиз Маҳмуд Муродовнинг Кевин Холландга қарши жанги юртдошимизнинг коронавирусга чалинганлиги учун бекор қилинганди. Муродов маълум муддат карантин жараёнидан сўнг, яна машғулотларга  қайтди. Бу борада у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилган.

 “Карантиндан кейинги биринчи машғулот... Aлҳамдулиллоҳ, ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз, шу кунларда Чехияга йўл оламиз. Прагага қайтгач, бироз дам олиб, вақтимни оилам билан ўтказишни истайман, сўнг, албатта, машғулотларни қайта бошлаймиз. Иншааллоҳ февраль ойида октагонга қайтамиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга катта раҳмат!”, — деб ёзади Муродов.

Маълумот учун, Маҳмуд Муродов UFCда иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ғалабага эришганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!