Маҳрез “Манчестер Сити”дан кетишни истамоқда

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез мавсум якунига етганидан сўнг “шаҳарликлар” сафини тарк этишни истамоқда.

Daily Mail нашри хабарига кўра, клубдаги келажагига ишонмаяпти. У бош мураббий Хосеп Гвардиола билан муносабатлари яхши эмаслигини маълум қилган эди. Аввалроқ Маҳрезга “Ювентус” клуби томонидан қизиқиш бўлаётганлиги борасида маълумотлар тарқалганди.

Маҳрезнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2023 йилга қадар мўжалланган. “Манчестер Сити” жазоирлик хавбекни “Лестер”дан 60 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олганди.

Маълумот учун, Маҳрез жорий мавсумда клуб сафида 32та учрашувда 7та гол ҳамда 7та голли узатмани амалга оширган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!