Макгрегор Чендлерга қарши жанг олдидан кичик жароҳат олган бўлиши мумкин

Иккита вазн тоифасида UFC'нинг собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор енгил жароҳат олган бўлиши мумкин. Бу ҳақда MMA Mania нашри ESPN Deportes'га таяниб хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор айни дамда америкалик Майкл Чендлер билан жангга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу жанг 29 июндан 30 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтиши режалаштирилган UFC 303 мусобақасига режалаштирилган. Конор 2021 йилнинг ёзидан буён мусобақаларда қатнашмади. У ўшанда америкалик Дастин Порьега мағлуб бўлган. Конор фаолияти давомида ММА бўйича 28 та жанг ўтказган бўлиб, 22 та ғалаба қозонган ва 6 та мағлубиятга учраган.

Аввалроқ UFC Дублиндаги Макгрегор жангига бағишланган матбуот анжуманини кейинга сургани маълум бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!