МакГрегор ва Нурмагомедов бир кечада жанг қилади
UFC енгил вазн тоифасининг чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг қариндоши Умар Нурмагомедов 23 январь куни "UFC 257"да дебют жангини ўтказади.
Россиялик жангчига Қозоғистон вакили Сергей Морозов рақиблик қилади. Аслида, ушбу жанг 19 декабрь куни "UFC 254" доирасида бўлиб ўтиши кўзда тутилганди, аммо Нурмагомедов касал бўлиб қолгани туфайли баҳс қолдирилди.
"UFC 257" турнири Абу-Дабида бўлиб ўтади ва оқшомнинг марказий жангида Конор МакГрегор ҳамда Дастин Порье ўзаро тўқнаш келади.
Фикрлар