Макрон Марокаш кийим алмаштириш хонасига ташриф буюрди
Франция президенти Эммануэль Макрон Марокаш устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) Реграги жамоасининг кийим алмаштириш хонасига ташриф буюрди.
Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 44 ёшли сиёсатчи бутун жамоа олдида марокашлик ярим ҳимоячи Софьян Амрабатга мурожаат қилиб, унга жаҳон чемпионатининг энг яхши ярим ҳимоячиси эканлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати финалида французлар аргентиналиклар билан ўйнайди. Баҳс 18 декабрга белгиланган. Финалда жамоалар тўртинчи бор жаҳон чемпионатида тўқнаш келишади.
Фикрлар