Макрон Франциянинг ЖЧ-2026 ярим финалига чиқишига муносабат билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция президенти Эммануэл Макрон Марокаш устидан қозонилган ғалабадан сўнг терма жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалига чиққани юзасидан ўз муносабатини билдирди.

«Бизнинг «кўклар»имиздан фахрланаман. Марокашга ҳам алоҳида олқиш – бу кеча ҳам, тўрт йил аввал бўлгани каби, муносиб ва кучли рақиб бўлди. Франция ярим финалда – шараф ва биродарлик руҳида!» – деб ёзди Макрон ижтимоий тармоқ X да.

Маълумот учун, Франция ярим финалда Испания ва Белгия терма жамоалари ўртасидаги беллашувда ғолиб болган жамоага қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!