Макс Холлоуэй зарбаларига Жозе Альдо дош бера олмади
Ads

АҚШнинг Детройт шаҳрида UFCнинг ярим енгил вазн тоифасида америкалик Макс Холлоуэй чемпионлик камарини ҳимоя қилди. У Чемпионлик камарига давогарлик қилаётган бразилиялик Жозе Альдога қарши жанг ўтказди.

Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда амалдаги чемпион Холловей рақибига қатор зарбалар йўллади. Альдо бу зарбаларга дош бера олмаётганини пайқаган ҳакам беллашувни тугатиб, Макснинг ғалабасини эълон қилди.

Sports.uz