Максим Рафалович: Барча медаль олган спортчиларни табриклайман

Хабарингиз бор, Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтди. Терма жамоа мураббийи Максим Рафалович Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига ушбу мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мусобақа жуда юқори савияда ташкил этилди. Унда жуда ҳам кўплаб кучли спортчилар иштирок этишди. Бизнинг жамоа ажойиб натижа қайд этди. Деярли барча таэквондочиларимиз мусобақага энг яхши спорт формада етиб келишди. 4та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза медаллари қўлга киритилди. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон таэквондочилари биринчи ўринни эгаллашди. Барча медаль олган спортчиларни табриклайман, медаль қўлга кирита олмаганларга эса хафа бўлмасликларини ва машғулотларда янада яхшироқ ишлашларини тилайман," - деди терма жамоа мураббийи Максим Рафалович.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!