Максим Шацких, Остон Ўрунов ва Шаҳбоз Умаров клублари тарихий рейтингга кирди

УЕФА “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигасига (аввалги Чемпионлар кубоги) асос солинган 1955 йилдан бери қайд этилган натижалар асосида клубларнинг тарихий рейтингини тузиб чиқди.

Унга кўра, қитъа миқёсида энг зўр клуб сифатида “Реал” тан олинган. Кейинги ўринларда қайд этилган “Бавария”, “Барселона”, “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус”, “Милан”,  “Ливерпуль”, “Бенфика”, “Порту” ва “Аякс” кучли ўнликни ташкил қилди.

Максим Шацких тўп тепган Киевнинг “Динамо” жамоаси эса, анча юқори – 11-поғонадан жой олди. Ўзбекистонлик ҳужумчи киевликлар таркибида Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этган. Собиқ тўпурар ушбу турнирда 9 мавсум давомида 45 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилган.

Россия клублари орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган Остон Ўрунов жамоаси – “Спартак” УЕФА рейтингида 34-қаторга жойлаштирилди.

Шунингдек, янги мавсумда Шаҳбоз Умаров ўйнайдиган БАТЭ Беларусь футболи байроқдори сифатида қитъа рейтингининг 42-поғонасида қайд этилган.

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)