Максим Шацких: "Ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган"
“Пахтакор” “Металлург”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг “Шерлар” бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.
- Биз томондан ўйин ёмон бўлмади. Афсуски, биз “фора”сиз ўйинни бошлай олмаяпмиз. Олдин гол ўтказиб юборяпмиз, кейин ўйинимиз кучайяпти. Буни сабабини билмайман. Кейин буни муҳокама қиламиз. Доим айтиб келяпман: енгил бўлмаган йўлдамиз. Жамоада “стресс” бор. Бу ҳақида йигитлар билан гаплашиб олганмиз. Буни тезроқ унутиш керак. Негадир учрашув бошидан йигитларни қандайдир ҳаяжон босяпти. Умуман олганда, ёмон ўйнамадик. Етарлича вазиятлар яратдик. Камчиликларимиз устида ишлаймиз. Муҳими, уч очко олдик ва айни паллада бу биз учун керакли эди.
Бугунги ўйинда ҳакам жамоаларга ўйнашга берди. Кўп тўхталишлар бўлмади. Ҳакам томонидан бугун жиддий хатоларни кўрмадим. Ўйин темпи мана шундай бўлишини билганман.
Бизда асосий таркиб деган тушунча йўқ. 18 нафар ўйинчи билан машғулот олиб боряпмиз ва ҳар бир футболчи исталган пайтда асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Мураббийлар штабига фарқи йўқ, у терма жамоа ўйинчиси бўладими ёки клуб ўйинчисими, ҳар доим машғулотда кимни қандай қатнашаётганини кузатиб борамиз. Уларни ҳаракатига қараб асосий таркибни белгилаймиз. Ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Соғлом рақобат бўлиши керак. Акс ҳолда футболчи ўсмайди. Жамоани мана шундай тарзда тузяпмиз. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади.
Достон Турсуновга келсак, бундай жароҳатдан кейин бу оддий ҳол. Биз унинг ҳолатини кўряпмиз. Вазиятдан келиб чиқиб унга имконият берамиз. Оптимал формага кирганини кўрганимиздан кейин имконият тақдим этилади.
Албатта, биз Банашакни гол уришини хоҳлагандик, аммо ҳар бир учрашувда гол урмаяпти. У индивидуал ҳолатини янада яхшилаши керак. Жамоадошлари унга вазиятларни яратиб беряпти, у эса фойдаланиши лозим.
Черанни алмаштирганимиздан у қарши эмас. Ҳаммаси жойида. Жамоамизда қониқмаётган футболчилар йўқ. Бундай ҳолат бўлса, у касбини алмаштириши керак.
Фикрлар