Максим Шацких мавсум давомида энг ноқулай бўлган рақиб қайси эканлигини айтди (интервью)

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бош мураббийи Максим Шацких ЎзПФЛ матбуот хизмати билан суҳбатда якунига етган мавсум таассуротлари билан ўртоқлашди. Кичик интервью давомида “шерлар” устози бир нечта қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди.

“Пахтакор кўрсатган натижадан келиб чиқсак, бирор жамоада ўйин фалсафасини ўзгартириш учун ярим йил етарли муддат, деб ҳисоблайсизми?

-  Вазиятдан келиб чиқиб, жамоамдаги футболчиларнинг юқори интеллект эгаси эканлигини айтиб ўтишим жоиз. Биз таклиф қилган нарсаларни улар яхши “ҳазм қила олишди". Мавсум якуни кўрсатди-ки, бу иш берди. Энг муҳими, футболчиларимиз тавсияларимизни эшитиб, амалда кўрсатишди. Сезган бўлсангиз, жамоа ўйинини ўзгартира олдик. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Ишончим комил, келаси мавсумда бундан ҳам кучлироқ ва тезкорроқ “Пахтакор”ни кўрасиз.

Мавсум якунига етди. Шу чемпионат давомида жамоангиз 2023 йил учун ҳам қадам ташлай олдими ёки бу масалага энди киришиладими?

-  “Пахтакор”да вазифа доим оддий бўлган. Қандай мусобақада иштирок этишдан қатъи назар, чемпионликдан бошқасини ўйламаймиз. “Пахтакор” бу ўзбек футболининг байроқдор жамоаси.

Ўзбекистон чемпионати МДҲ давлатлари орасида Россия ва Украинадан кейин учунчи дея эътироф этилади. Бунга муносабатингиз?

-   Бу фикрга қўшиламан. Жамоалар ва ўйин темпи борасида катта эҳтимол билан 3-ўриндамиз. Шунга қарамай, баҳснинг темпи бироз йўқорилашини истайман. Камроқ пауза ва тушунарсиз вазиятлар майдонда бўлмаслигини хоҳлайман. Йилдан йилга сифат ва тезликни ошириб боришимиз шарт. Ўйлашимча, мухлислар ҳам секин-аста барча стадионлардаги трибуналарга қайтади.

Чемпионат темпи борасида қандай фикрдасиз?

-  Яна такрорлайман, иложи борича камроқ тўхталиш бўлиши керак. Ишқибозлар учун бу зерикарли. Футболдаги айёрликлардан қочишимиз шарт. Ана шунда, фанатлар учун футбол томоша қилиш янада завқлироқ бўлади.

Бу йилги чемпионатнинг миллий терма жамоага таъсири ҳақида нима дея оласиз?

-  Чемпионат бу миллий терма жамоанинг юзи. Агар ички биринчилик кучли бўлса, ундаги ижрочиларнинг энг саралари кўзга ташланади. Терма бундан фақат ютади. Бошқа томондан олиб қаралса, кучли жамоаларнинг академияларидаги шароитларни яхшилаш зарур. Иқтидорли ёшлар турли жамоаларда тўп суриш орқали бош жамоага қадар етиб келади. Кўпроқ майдонлар қуриш шарт. Улар телефон ва турли гаджетларга вақтини сарфламаслиги учун ҳам кўчаларда майдонлар бўлиши шарт. Асосийси, ёшларни йўқотиб қўймаслик. Улар бизнинг келажагимиз.

Мавсум давомида “Пахтакор” учун энг ноқулай рақиб қайси бўлди ва энг машаққатли тўқнашув ким билан кечди?

-  “Насаф” билан ўз уйимиздаги баҳс кўнгилдагидек ўтгани йўқ. Биз кутгандек бўлмади. АГМК билан учрашув менга маъқул келди. Менимча, бу футбол ўйнашга ҳаракат қиладиган жамоалар ўртасидаги баҳс бўлди. Премитив футболдан қочадиган жамоалар билан тўп суриш ҳар доим ёқимли. Айниқса, улар устидан ғалаба қозониш икки ҳисса мароқли. Бу ердаги вақтимда бизга жуда ноқулай бўлган жамоа ҳозирча учрагани йўқ.

maks2

ЎзПФЛ ўйин вақтини сунъий чўзишга интилаётган  футболчилар ва клубларга қарши чора кўриш механизмини ишлаб чиқмоқда. Бунга муносабатингиз қандай?

-  Яна такрорлайман. Тўп олиб бериб турувчи болалар ҳам чаққонроқ бўлиши шарт. Агар футболчи қандайдир жароҳат олса, дарров машина майдонга кириб келиши ва уни олиб кетиши керак. Барчаси темпнинг тушишига сабаб бўлади. Агар шифокорлар тезда машинада футболчини майдон четига олиб чиқиб, ёрдам кўрсатмаса, темп тушиб кетаверади. Бу барча билган айёрликлар. Шу ва бошқа вақтни чўзишга қаратилган ҳаракатлардан қутилиш керак.

Аббос Файзуллаев ва у сингари ёш футболчиларни кучлироқ чемпионатларга тезроқ кетиши керак, деб ҳисоблайсизми ёки ҳали эртами?

-  Ҳали эрта. Вақти келади. Мен улар билан бу борада гаплашиб тураман. Ҳали кўп ҳаракат қилиши, майдонда ўзини кўрсатиши шарт. Вақти келганида, келажакдаги улкан ғалабалар учун кетишга тўғри келади, аммо ҳозир эмас. Бунга бироз эрта.

SHatskih

“Пахтакор” 2023 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида шу таркиб билан ҳам муваффақиятга эришиши мумкинми?

-  Албатта! Ҳозирча, ҳеч қандай вазифа қўйилгани йўқ. Нима бўлганда ҳам, максимум натижага эришишга ҳаракат қиламиз. ОЧЛда ғалаба қозониш асосий вазифамиз. Ҳозирча, гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бунинг имкони бор эмас, биз бунга мажбурмиз. Қишда таркибни кучайтирамиз. Вақти келганда ҳаммасини кўриб оламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
01/12/2022 11:00
Haqiqatdan uyinni tempini tushurib maqsadiga erishadigan ayrim kamandalarga chora kurish kerak ushanda. kelajakka chetka chiqqan kamandalarimiz ham MTJ ham yutadi. shu yil ochiqchasiga musur uyinla kup buldi. sudiyaniki aytmasa ham buladi. sudiyala bu yildan sanoqli qolsa kerak. har qalay kupgena sudiya fijdon azobidan. kuchaga ham bola chaqasini kuziga ham qaramay quydi.