“Малага” мураббийи: Жамоам “Реал”га ёрдам берганидан хурсандман
Испаниянинг “Малага” клуби бош мураббийи Мичел “Барселона”га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
- Футболчиларим ўзининг нг яхши томонларини кўрсатган ҳолда ғалаба қозонишди. Луис Энрике натижа адолатсиз бўлганини айтди? Бунинг унинг фикри. Бу баҳсда “Малага” “Барселона”дан кўп жиҳатларда устунлик қилди. Мен олдин айтгандим. “Реал”га ёрдам бериш шарт эмас. Чунки “қироллик клуби” буни ўзи уддалай олади. Лекин “Малага” мадридликларга ёрдам берганидан хурсандман, - дейди Мичел.
Эслатиб ўтамиз, “Малага” ўз майдонида “Барселона”га қарши учрашувда 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Фикрлар