Малком, Шюррле РПЛда. Навбат
Ads

"Боруссия Дортмунд" хужумчиси Максимилиан Филипп Россия Премьер-Лигасига ўтишга яқин турипти.

25 ёшли форвардга "Динамо" ва "Айнтрахт" клублари қизиқиш билдирган. Аммо, Москва клуби нисбатан қулайроқ таклиф билан чиққан. Руслар футболчи учун 18 млн евро тўлаб беришга тайёр.

Маълум бўлишича, томонлар келишувга эришган. Яқин вақтлар ичида трансфер расмийлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Филипп 2017 йилнинг ёзида "Боруссия" футболчисига айланган. У "Фрайбург" таркибидан Дортмундга келган.

Сўнгги мавсум, хужумчи Бундеслиганинг 18 та беллашувида майдонга тушиб, битта гол урган ва битта ассистлик вазифасини бажарган.

Манба:Ruhr Nachrichten