Малком Шомуродовнинг жамоасига қарши ўйинда иштирок этиши кутилмоқда
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби вингери Малком шу ойнинг ўзида сафга қайтиши мумкин.
Рус нашрлари тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи ФИФА кунларидан сўнг майдонга туша олади.
Эслатиб ўтамиз, "Зенит" ФИФА кунларидан сўнг ўзининг илк учрашувини 19 октябрь куни ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган "Ростов" клубига қарши ўтказади.
Маълумот учун, "Зенит" Малкомни жорий ёзги трансферлар даврида 40 млн евро эвазига "Барселона"дан сотиб олган эди.
Фикрлар