Малком

Россия премьер-лигасининг 22-турида “Зенит” ўз майдонида “Урал”ни қабул қилмоқда ва 4:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

Питерликларнинг ўйиндаги 4-голига Малком муаллифлик қилди. Эътиборлиси, бу бразилиялик футболчи учун “Зенит” сафида расмий учрашувларда киритган илк голи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Малком “Зенит” сафига 2019 йилнинг ёзида 40 млн евро эвазига “Барселона”дан кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)