Малкомга дронлар хизмат кўрсатди (видео)
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби форварди Малком жамоанинг март ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилган эди.
Клуб расмий твиттерида хабар қилинишича, ўз-ўзини яккалаш тизимига риоя қилган ҳолда уйда ўтирган бразилиялик футболчи мукофотини дрон ёрдамида қабул қилиб олган.
Таъкидлаш керакки, 23 ёшли футболчи бу ой питерликлар сафида 3 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Малком “Зенит” сафига 2019 йилнинг ёзида “Барселона”дан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар