"Ман Сити", "Арсенал" ва "Реал"да тўп сурган Адебайор ишсиз қолди
Ҳужумчи Эмманюэль Адебайор ва Парагвайнинг "Олимпия" клублари ўртасидаги келишув икки томон розилигига кўра бекор қилинди.
"Олимпия" клуби бу қарор футболчининг коронавирус пандемияси туфайли мамлакатда юз бериши мумкин бўлган кўплаб қийинчиликларга дуч келиши ва ўз соғлиғини хавф остига қўйиши мумкинлиги ортидан қабул қилинганлигини таъкидламоқда.
Клуб Адебайорга вазиятни профессионалларча тушунгани учун миннатдорлик билдириб, унга келажак ишларида муваффақият тилади.
Шу тариқа, тоголик футболчи эркин агентга айланди.
Адебайор "Олимпия" клубигача "Кайсериспор", "Башакшекир", "Кристал Пэлас", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм", "Арсенал", "Реал", "Мец" ва "Монако"да тўп сурган.
Фикрлар