"Ман Сити" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдираётган футболчини "Эвертон" илиб кетишга яқин

"Саутгемптон" марказий ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хейбьерг фаолиятини Карло Анчелотти қўл остида давом эттириши мумкин.

"Эвертон" клуби норвегиялик футболчи учун 14 млн фунт ажратишга тайёр ва музокаралар авжига чиқиб улгурган.

Аввалроқ, 24 ёшли футболчига "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" клублари томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!