Манба: Элдор Шомуродовга Бундеслига клубидан жиддий таклиф бор (фото)

Ўзбекистон терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

“Fussballeck.com” нашри хабарига кўра, футболчига “Штутгарт” қизиқиш билдирмоқда. Бундестим вакиллари легионеримизни яқинда “Вулверхэмтон”га ўтган Саша Калайжичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумотларга кўра, штутгартликлар футболчининг трансфери борасида “Рома” билан боғланган. Бироқ ҳозирча трансфер тафсилотлари маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродовга Италиянинг бошқа клубларидан ҳам таклиф бор. Хусусан, “Монца” Элдорни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, италияликлар ҳужумчини ижарага олмоқчи ва ҳозирда римликлар билан музокара олиб бормоқда.

шт

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fazliddin Azamxojayev
01/09/2022 16:56
U qiziqvotti bu qiziqvotti dib rosa jonga teydide shu bolayam tezro bitta joyga otmadi xar kuni 2ta kamanda qiziqadi eldorga
Khaydarov Fakhriddin
01/09/2022 17:09
Ростдан хам, качон караманг Шомуродов масаласи очик колиябти, ха деб чикаравермасдан, аник хабар чикдики кейин макола ёзинглар илтимос...
&
nazarov Muhammadmirzo
01/09/2022 17:04
Transferlar oynasi qachon va soat nechida yopiladi shuni aytib yuboringlar