Манба: Френки де Йонг “Манчестер Юнайтед”га ўтишга рози бўлди

Нидерландия терма жамоаси ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди. Инсайдер Алекс Крукнинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, “қизил иблислар” ярим ҳимоячининг трансферини 22 августгача якунлайди.

Аввалроқ матбуотда де Йонг "Олд Траффорд"га ўтишни истамагани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо вақт ўтиши билан манкунианликлар футболчини кўндира олишган.

Френкининг трансфери “қизил иблислар”га 60 миллион еврога тушади. Голландиялик футболчи 2019 йилдан буён “Барселона” сафида тўп тепади.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лига доирасидаги 32 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!