Манба: Коутиньо "Астон Вилла" билан шартномасини бекор қилди
Бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо "Астон Вилла" билан шартномасини бекор қилишга рози бўлди. Бу ҳақида италиялик инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Филиппе ва Бирмингем клуби ўртасидаги шартнома 2026 йилга қадар мўлжалланган. 32 ёшли футболчида фаолиятини давом эттириш учун Бразилиянинг "Васко да Гама" варианти бор. Рио-де-Жанейро клуби собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо ўтган мавсумни Қатарнинг "Ал-Дуҳаил" клубида ўтказди. У клуб сафида 22 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар