Манба: “Манчестер Юнайтед” Кристиан Эриксен билан шартнома имзолади

Даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Трансфер яқин соатлар ичида эълон қилинади. Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” июль ойида бирданига бешта трансферни амалга оширишга ҳозирлик кўраётгани хабар қилинганди.

ОАВ хабарига кўра, “қизил иблислар” 30 ёшли даниялик билан 2025 йилнинг июнигача шартнома имзолайди. Футболчи фақат зарур бўлган ҳужжатларга имзо чекиши ва тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Евро-2020 вақтида футболчи юрак хуружига учради, шундан сўнг у фаолиятини бироз вақт тўхтатишга мажбур бўлди. Унга имплантация қилинадиган кардиовертер дефибрилатор ўрнатилди. А серияда бу каби мосламалар билан ўйнаш таъқиқлангани сабабли Эриксенни "Интер" билан шартномасини бекор қилишга мажбур бўлди.

У қишда "Брентфорд" билан ярим йиллик битим имзолади. Ярим ҳимоячи “арилар” сафида 11 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!