Манба: ПСЖ бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Париж клуби бош мураббий Кристофф Галтье билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди, деб хабар беради "Le Parisien". Бу ҳақда Галтьега футбол маслаҳатчиси Луис Кампос малум қилди.

Галтье ўтган ёзда ПСЖни қабул қилиб, икки йиллик шартнома имзолади. Жорий мавсумда парижликлар 11 марта Лига 1 ғолиби бўлишди, аммо ЕЧЛнинг 1/8 финалида "Бавария"га мағлуб бўлиб (0:1, 0:2) турнирни тарк этди.

Бундан ташқари, ПСЖ февраль ойида 1/8 финалда "Марсель"га (1:2) ютқазиб, Франция кубогидаги юришини ҳам эрта якунлади.т

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!