“Манчестер Сити”: 141 йил аввал ҳам шундай бўлганди!

Англия премьер-лигасининг 21-турида Хосеп Гвардиола шогирдлари ўз майдонида “Шеффилд Юнайтед” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, “шаҳарликлар” барча турнирлардаги кетма-кет ғалабалари сонини 12 тага етказиб олди. Эътиборлиси шундаки, “Манчестер Сити” ташкил топган сана – 1880 йилда ҳам узлуксиз 12 та учрашувни ўз фойдасига ҳал қилган эди. Мана орадан қарийб бир ярим аср вақт ўтиб, бу кўрсаткич яна такрорланди.

Ушбу клуб дастлаб, “Сент Маркс (Уэст-Гортон)” номи билан фаолият кўрсатган. 1894 йилга келиб, унинг номи “Манчестер Сити”га ўзгартирилди. Айни пайтда Гвардиола шогирдлари 44 очко билан мусобақа пешқадамига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!