"Манчестер Сити" 2022 йилда музокаралар бошлайди
"Манчестер Сити" ўзининг португалиялик ҳимоячиси Жоау Канселу билан шартномани узайтирмоқчи, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, "шаҳарликлар" раҳбарияти португалиялик футболчини жамоанинг бугуни ва келажаги учун асосий фигура сифатида кўрмоқда. “Сити” у билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни 2022 йилда бошлайди.
Канселунинг Англия чемпиони билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда португалиялик футболчи АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар